Юксак эътироф муборак!
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Васийлик Кенгашининг 2022 йил 6 майдаги қарори билан иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, юриспруденция ва бошқа соҳаларида кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган, ёшларни жамият олдида масъулият, миллий ва умуминсоний қадриятларга, катталарга ва ёш авлод вакилларига ҳурмат, она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиздан бир гуруҳи “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Юксак эътирофга сазовор бўлганлар орасида Ўзбекистон ХДП фаоллари ҳам бор. Кўп минг сонли партиядошларимиз номидан мукофот соҳибларини самимий табриклаймиз.