Ўзбекистон ХДП Қарши шаҳар кенгаши томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни олдидан “Бармоқларда олам тафти” лойиҳаси доирасида вилоят марказидаги 33-сон имконияти чекланган мактаб интернатида иқтидорли ўқувчилар иштирокида кўргазма ташкил этилди.
Партия ва маҳалла фаоллари, ўқитувчилар, ота-оналар ҳамда ўқувчилар иштирокида ташкил этилган кўргазмада ўқувчилар томонидан расмлар, қўл ишлари бўлган тақинчоқлар, дурадгорлик буюмлари, тўқиш ишлари, гуллар аппликациялар намойиш этилди. Ўқувчилар томонидан тайёрланган қўл меҳнати буюмлари барчада катта таассурот қолдирди.
Бундан ташқари, мактаб ўқувчилари томонидан йиғилганлар учун кичик концерт дастури ҳам намойиш этилди.
Кўргазма якунида “энг яхши қўл меҳнати”га сазовор бўлган ўқувчилар партия ташкилоти томонидан рағбатлантирилди.
Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.