“Аёллар билан юзма-юз”

 

Шеробод туманидаги 1- ва 2-умумтаълим ўрта мактабларида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида ўқув семинар ташкил этилди.

Эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимояси ва маҳаллада ижтимоий хизматларни юритиш мавзусидаги мазкур тадбирлар Ўзбекистон Халқ демократик партияси Шеробод туман кенгаши раиси томонидан ўтказилди. Унда партия туман Кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари Шеробод туман Кенгаши депутатлари, туман оила ва хотин-қизлар бўлими масъул ходимлари, маҳаллалардаги хотин-қизлар, партиянинг фаол аёллари қатнашди.

Тадбирда аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами манфаатларини ҳимоялашга қаратилган қонунлар, ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида маълумотлар берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш