Мурожаатлар депутат эътиборида

 

Фориш туманидаги “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчилар иштирокида “Халқ билан мулоқот – муаммоларни самарали, тезкор ҳал қилиш омили” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

ЎзХДП туман Кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур учрашувда аҳоли томонидан билдирилган таклиф, муаммоларни жойида ҳал этишга эътибор қаратилди.

Мулоқот давомида 135 нафар фуқаро билан суҳбат ўтказилиб, турли мазмундаги 16 та мурожаат қабул қилинди, улардан 7 таси вилоят ҳамда 5 таси туман миқёсида ҳал этиладиган масалаларга ажратиб олинди. Бундан ташқари, ички йўлларни таъмирлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг даволанишида ёрдам бериш мақсадида тиббиёт бирлашмасига депутат томонидан мурожаат қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Фориш туман кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш