“Бандлик: ижтимоий ҳимоянинг муҳим кафолати”

 

ЎзХДП Нишон туман кенгаши томонидан “Бандлик: ижтимоий ҳимоянинг муҳим кафолати” лойиҳаси асосида туман Бандликка кўмаклашиш марказида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда жорий йилнинг ўтган 4 ойи давомида туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини иш билан таъминлаш борасида кўрилган чора-тадбирлар ҳақида маълумотлар берилди. Таъкидланганидек, ҳисобот даврида Бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилган ишсиз фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида амалга ошириладиган ишлар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган. Шунга кўра, 2022 йил январь – апрель ойларида марказга 1001 нафар фуқаро (шундан нафари 413 хотин-қизлар, 247 нафари ёшлар) иш сўраб мурожаат қилган. Улардан 336 нафари, жумладан, 118 нафар хотин-қиз ҳамда ёшлардан 101 нафари ишга жойлаштирилган.

Бундан ташқари, иш сўраб мурожаат қилган 67 нафар фуқарога мақбул келадиган иш йўқлиги сабабли ишсиз деб эътироф этилиб, ишсизлик нафақаси тайинланган. Ишсиз 261 нафар фуқарога касбга қайта тайёрлаш учун йўлланма берилган, 115 нафар фуқаро жамоат ишларига жалб этилган.

Давра суҳбатида маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоллари билан депутатлар ўзртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, касб-ҳунарга ўқитишда тарғибот ишларига ҳамда субсидиялар ажратишда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари мурожаатларига эътибор қаратиш масалалари хусусида таклиф, мулоҳазалар билдирилди.

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш