Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгашининг V пленуми бўлиб ўтди.
Пленумда партия вилоят, туман (шаҳар) кенгашларининг маъсул ходимлари, халқ депутатлари кенгашлари депутатлари, ёшлар ва аёллар қанотлари фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.
Йиғилишда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг дастурида белгилаб берилган мақсад ва вазфалар ижроси ҳамда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишда партиянинг фаол иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама этилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан ЎзХДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Бадриддин Насриев маъруза қилди.
Маърузада партия вилоят ташкилотларининг ЎзХДП дастурий устувор йўналишларини амалга ошириш борасидаги фаолияти, 2022 йил учун ҳамда ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган вазифалар танқидий-таҳлил қилиб берилди. Бу борада “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурида белгиланган мақсадлар тўлиқ рўёбга чиқиши, қишлоқ жойларда турмуш сифати яхшиланиши, одамларнинг кундалик ижтимоий муаммолари ҳал бўлиши Халқ демократик партиясининг сиёсий ғояларига уйғун ва ҳамоҳангдир. Шундан келиб чиқиб, янги иш ўринлари яратиш, хизмат кўрсатиш, тиббиётнинг қуйи тизимида ўзгаришларни жадаллаштириш, маҳаллалар даражасида камбағалликни қисқартириш, аҳоли эҳтиёжманд қатламининг иқтисодий фаоллигини ошириш йўналишларида депутатлик назоратини ҳар чоракда ва йил давомида олиб бориш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.
Пленумда кўрилган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.
Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.