ЎзХДП ташаббуси: Очиқ мулоқот ва тиббий кўрик

 

Бухоро шаҳридаги 7-оилавий поликлиникада “Соғлом аёл керак ҳаётга” шиори остида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, хусусан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар иштирокида “Халқ билан мулоқот – муаммоларни самарали, тезкор ҳал қилиш омили” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбирда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, партиядошимиз А. Фозилов ҳамда халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Р. Казимова иштирок этиб, сайёр қабул ўтказди. Очиқ мулоқот давомида 22 та мурожаат тушди. Уларнинг 6 таси жойида ҳал этилиб, 16 таси бўйича депутат сўрови юборилишига келишиб олинди. Шунингдек, жарроҳлик йўли билан даволанишда, ихтисослаштирилган шифохонага ордер ажратилишида, ногиронлик аравачаси билан таъминлаш борасида ёрдам кўрсатиш бўйича тушган мурожаатлар юзасидан тегишли чоралар белгилаб олинди.

Сайёр қабулдан тадбир иштирокчилари учун вилоят даволаш-профилактика муассасаларининг 14 йўналишдаги тор соҳа мутахассислари томонидан бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрикда иштирок этган фуқароларнинг 42 нафарида касалликлар аниқланиб, 33 нафарида консерватив амбулатор даво чоралари белгиланди, 8 нафарига шаҳар тиббиёт бирлашмасида стационар даволанишга, 1 нафарига юқори технологик операцияга тавсия ва йўлланма берилди. Амбулатор шароитда даволаниш учун фуқароларга 66 турдаги бепул дори-дармон тарқатилди.

Лойиҳа доирасидаги тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилади.

 

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш