Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгашининг V пленуми бўлиб ўтди

 

Унда ЎзХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари, туман ва шаҳар партия ташкилотлари раҳбарлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳи аъзолари, партия фаоллари иштирок этди.

Пленумда Ўзбекистон Халқ демократик партияси дастури ижроси ҳамда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишда партиянинг фаол иштирокини таъминлаш масалалари, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги фракциясининг ўтган йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи, партия Кенгаши ижроия қўмитасининг ўтган йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди.

Пленумни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов олиб борди ва кун тартибидаги масалалар юзасидан маъруза қилди.

Маърузада Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан амалга ошириб келинаётган ислоҳотларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги аҳолининг, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларнинг манфаатларини тўла маънода ифодалаши таъкидланди.

Ҳисобот даврида Қорақалпоғитон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси, Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари томонидан долзарб муаммолар юзасидан 28 марта давлат ҳокимлик органлариларининг ахборотлари танқидий эшитилди, шунингдек, депутатлик гуруҳлари томонидан партия амалий Ҳаракат дастуридаги белгиланган ҳамда Ҳаракат дастурдан ташқари депутатлик гуруҳлари ташаббуси билан 116 та масала партия гуруҳларида, 114 та масала доимий комиссияда, 83та масалани сессия кун тартибларига киритиб, тегишли қарорлар қабул қилинишига эришилди.

“Жамоатчилик қабулхона”ларига 1027 нафар фуқародан мурожаатлар келиб тушган ва мурожаатлар Жўқорғи Кенгесдаги партия фракцияси, халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари аъзолари билан биргаликда 876 таси ижобий ҳал килинишига эришилди.

Партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларининг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш ва тушунтириш, партиянинг жамиятдаги ижобий имижини яратиш мақсадида тарғибот, ташвиқот тадбирлари ташкил этилиб, унда 150 мингдан ортиқ аҳоли вакиллари қамраб олинди. Жумладан, партия электорати манфаатлари ҳимоясига қаратилган “Ёшлар кўмак”, “Аёлларга кўмак”, “Аёллар бандлиги аҳоли фаровонлиги”, “Меҳр улашайлик”, “Депутат ва ёшлар”, “Депутат маҳаллада”, “Маҳаллада камбағал оилалар сонини камайтириш” ва бошқа шу каби амалий лойиҳалар амалга оширилди. Мисол учун, «Депутат маҳаллада» лойиҳаси доирасида депутатлар ҳамда партия ходимлари маҳаллаларда ташкил қилинган кичик ишчи гуруҳлар билан биргаликда уйма-уй юриш орқали 200 дан ортиқ маҳаллада мингдан ортиқ хонадонга кириб борилди. «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган аҳоли билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммо ва масалаларини ўрганди. Партия кенгашлари томонидан ташкил этилган хайрия акциялари давомида 300 дан ортиқ хонадонларга кириб, уларнинг ҳолидан хабар олиб, муаммолари ўрганилди ва амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Пленумда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари, партия фаоллари сўзга чиқиб кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр мулоҳазаларини билдирди.

Пленумда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Пленум Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш