Ёшлар учун яратилган имкониятлар тарғиб қилинди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Андижон тумани кенгаши томонидан “Ойжамол” маҳалла фуқаролар йиғинида “Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи уюшмаган ёшлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Унда юртимизда ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар ўрганиши, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, яратилган шароит ва имкониятлар ҳақида маълумотлар берилиб, бу имкониятлардан унумли фойдаланишга даъват этилди.

Тадбирда бундан ташқари, ўзини ўзи банд қилиш истагини билдирган ишсиз ёшлардан 4 нафарига 10 сотихдан ер ажратиб беришга, 2 нафарининг ишга жойлашишига амалий ёрдам кўрсатилди.

 

Ўзбекистон ХДП Андижон туман кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш