Депутат мактабдаги шароитларни ўрганди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Елена Бабенко Андижон шаҳрида сайловчилар билан навбатдаги учрашувини 48-сонли умумтаълим ўрта мактабида ўтказди. Депутат билим даргоҳи фаолияти билан танишиб, муаммо ва камчиликларнми ўрганди.

Мазкур мактаб 1985 йилда қурилган бўлиб, 2008 йилда мукаммал таъмирланган. Ҳозирги кунда унда 3260 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Мактабни кенгайтириш орқали болалар учун муносиб шароит яратиш, эскирган жиҳозларни янгилаш, спорт анжомлари билан таъминлаш масалалари мактаб маъмурияти билан муҳокама қилинди.

Елена Бабенко, шунингдек вилоят марказидаги “Мустақилликнинг 21 йиллиги” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган маҳалла раиси сайловида ҳам иштирок этди.

 

Ўзбекистон ХДП Андижон шаҳар кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш