Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Қизилгул Қосимова Бўстонлиқ туманида бўлиб, ижтимоий соҳа объектлари, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳолатлари бўйича ўрганишлар ўтказди.
Жумладан, депутат томонидан тиббий таянч пунктлари, тез тиббий ёрдам, “Хумсон” ва “Қизил сув” МФЙларидаги қишлоқ врачлик пунктлари бўйича аниқланган камчиликлар юзасидан мутасадди вазирликларга мурожаат йўллаш бўйича келишиб олинди. Шунингдек, “С.Хондайлиқий" МФЙ аҳолиси томонидан ичимлик суви, ички кўчалар, суғориш тизими бўйича ишларни ниҳоясига етказиш бўйича билдирилган мурожаатлар юзасидан туманнинг тегишли ташкилотлари масъулиятини ошириш бўйича тавсиялар берилди.
Бундан ташқари, депутат Қизилгул Қосимова сайлов округидаги “С.Хондайлиқий” МФЙдаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайловида иштирок этди. Аҳоли билан яқиндан мулоқот ўтказиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.