ЎзХДП Андижон вилоят кенгашининг V пленуми бўлиб ўтди

 

Пленумда Ўзбекистон Халқ демократик партияси дастуридаги устувор йўналишлар ҳамда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишда Андижон вилоят партия ташкилотлари ҳамда депутатлик гуруҳларининг иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, партия вилоят кенгаши ҳамда вилоят партия ташкилоти тафтиш комиссияси аъзолари, туманлар ва шаҳарлар партия ташкилотлари раҳбарлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзолари, Ёшлар ва Аёллар қанотлари фаоллари, ҳамкор ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Пленумни ЎзХДП Андижон вилоят кенгаши раиси Абдулҳамид Нурматов олиб борди ва кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.

Маърузада вилоят партия ташкилотларининг дастурий устувор йўналишла-рини амалга ошириш борасидаги фаолияти, 2022 йил учун ҳамда ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган вазифаларни белгилаш масалалари танқидий-таҳлил жиҳатдан кўриб чиқилди.

Таъкидландики, давлат раҳбари ташаббуси билан амалга ошириб келинаётган ислоҳотларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги аҳолининг, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларнинг манфаатларини тўла маънода ифодалайди. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида сиёсий партиялар, парламент ва маҳаллий Кенгашларнинг халқимиз олдидаги масъулиятини кучайтириш бўйича муҳим ташаббус ва ғоялар илгари сурилган. Уларни амалга ошириш учун барча даражадаги депутатлик бирлашмалари, ҳудудий партия ташкилотларидан қатъият ва жавобгарлик талаб этилиши таъкидланди.

Шунинг билан бирга, Тараққиёт стратегияси партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари олдига долзарб ижтимоий аҳамиятга эга бўлган вазифаларни қўймоқда. Ушбу ҳужжатдан келиб чиқиб, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини янада долзарб масалалар билан қамраб олиш, депутатлик бирлашмалари ва партия ташкилотларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашда ўз-ўзини танқид қилиш жиҳатидан ёндашиш зарур. Шунинг учун парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича маълум муддатларга мўлжалланган дастурлар ишлаб чиқиш, “Қонунчилик ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими” ва “Менинг фикрим” порталларида жамоатчилик муҳокамасига қўйилаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни шакллантиришда халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳлари ва маҳаллий партия ташкилотлари иштирокини кучайтириш шу каби масалалардандир.

Пленумда партия вилоят кенгаши Ижроия қўмитасининг 2021 йилдаги фаолияти, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳининг 2021 йил иш фаолияти якунлари юзасидан ахбороти эшитилди ҳамда партия вилоят ташкилотининг 2021 йилги бюджети ижроси ва 2022 йил бюджетининг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги, шунингдек, туман (шаҳар) партия кенгашлари фаолиятига оид масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Пленум Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш