Хотин-қизлар фаоллигини ошириш мавзусида давра суҳбати ўтказилди

 

Ўзбекистан Халқ демократик партияси Узун туман кенгаши томонидан “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавжуда Ҳасанова, халқ депутатлари Узун туман Кенгаши депутатлари Гулшан Чориева, Саломат Гулбоева ҳамда партия вилоят кенгаши сектор мудири Феруза Болтаева, ушбу маҳаллада яшовчи хотин-қизлар, маҳалла мутасаддилари иштирок этди.

Давра суҳбатида юртимизда оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қуватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Хотин-қизлар учрашув давомида ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан депутатларга мурожаат қилишди.

 

Ўзбекистон ХДП Узун туман кенгаши

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш