Депутат Пахтачида ислоҳатларнинг бориши билан танишди (видео)

Пахтачи туманида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ижтимоий соҳаларда кўплаб йирик ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шербек Буронов туман ҳокими М.Хамадамов ҳамроҳлигида туманда олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Жумладан, Бурқут даштида барпо этилган узумзор, кунгабоқар плантациялари, Қўшҳовуз ва Гўрўғли маҳаллаларида “Обод қишлоқ” дастури асосида олиб борилаётган ишлар, тиббиёт пункти ва тадбиркор аёллар фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш давомида Пахтачида Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида ташкил этилаётган ихтисослаштирилган мактаб учун танланган бинода олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш