Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ўрганилди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Елена Бабенко Андижон шаҳрида жойлашган 8-оилавий поликлиника фаолияти билан танишди.

Вилоят марказида сўнгги пайтда қуриб битказилган мазкур тиббиёт муассасасида яратилган шароитлар барча талабларга тўлиқ жавоб беради.  Шинам хоналар, керакли асбоб-ускуналар, аппаратлар беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш имконини беради. Бундан ташқари, поликлиникада 20 нафар беморга мўлжалланган кундузги стационар ташкил этилган бўлиб ушбу ҳудудда яшовчи беморларга хизмат кўрсатмоқда. Шунингдек, поликлинка томонидан эҳтиёжманд беморларга 81 турдаги дорилар бепул бериляпти.

Депутат поликлиника раҳбарияти, муассасага мурожаат қилган фуқаролар билан яқиндан суҳбатлашиб, аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш борасида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш