“Мафтункор ранглар жилоси”

 

Болажонлар интиқиб кутадиган байрам – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида юртимизнинг барча жойларида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Бу санада айниқса, кўнгли ўксик, имконияти чекланган болалар кўнглига қувонч улашиш яхши анъанага айланган.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қувасой шаҳар кенгаши тмонидан “Ногиронлар жамияти” билан ҳамкорликда ўтказилган “Мафтункор ранглар жилоси” кўрик-танлови ҳам шу мақсадда ташкил этилди.

Унда имконияти чекланган болалар расм чизиш борасида маҳоратини намойиш этди. Танлов ғолиблари ва муништирокчилари шаҳар партия ташкилотининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Мунира Исомова,

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши сектор мудири.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш