Қонунчилик палатаси депутати ва унинг маҳаллий кенгашлардаги ҳамкасблари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилором Имомова Шаҳрисабз туманида хизмат сафарида бўлиб, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларга оид инфратузилмалар фаолияти билан танишди, улардаги мавжуд муаммо ва камчиликларни тегишли соҳа эгалари иштирокида муҳокама этди.

Шунингдек, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, бу борада махсус тизимни йўлга қўйиш мақсадида Дилором Имомова халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгаши депутатлари билан учрашувда ҳар бир маҳаллий Кенгаши депутати ўз сайлов округига қарашли маҳаллаларда сайёр қабулхона ташкил этиш лозимлигини таъкидлаб, мазкур йўналишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

Мазкур ташаббус аҳоли билан халқ вакиллари ўртасидаги мулоқотни янада мустаҳкамлашга, сайловчиларни ўйлантираётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш чораларини кўриш имкониятини яратади.

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш