Ёш сиёсатчилар беллашуви

 

Ўзбекистон ХДП Бекобод шаҳар кенгаш ташаббуси билан “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида “Ёш сиёсатчи – 2022” кўрик танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.

Унда металлурглар шаҳридаги 3-умумтаълим мактаби ўқувчиси Ҳуснидин Анорбоев, 6-умумтаълим мактаби ўқувчиси Хуршида Мирзаева, Севарабегим Қурбонова, Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми ўқувчилари Зилола Бобоева, Азизбек Абдукаримов, Мафтуна Жўрабоева ҳамда Олима Иброҳимова иштирок этди.

Танлов шартларига кўра энг юқор балл тўплаб биринчи ўринни қўлга киритган Хуршида Мирзаева вилоят босқичида иштирок этиш имконига эга бўлди.

Барча иштирокчилар шаҳар партия Кенгашининг Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш