Сайловчилар билан мулоқот

 

Косонсой туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Анвархон Темировнинг сайловчилар билан учрашувлари бўлиб ўтди. Парламент қуйи палатаси депутати тумандаги мактабгача таълим муассасалари ижтимоий инфратузилмалари умумий ҳолатини ўрганиб, бу жараёнда педагоглар ва тарбиячилар билан мулоқотда бўлди, таълим сифатини яхшилаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида ўзаро фикр алмашилди.

Жумладан, 34-сонли пмактабгача таълим ташкилоти фаолияти ўрганилди. У ерда болаларга яратилган шарт-шароитлар билан танишилди. Аниқланган муаммо ва камчиликлар юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Анвархон Темиров мурожаатга асосан 22-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатида бўлиб, мактаб жамоаси билан учрашди. Уларнинг мурожаати юзасидан тегишли ташкилотларга таклифлар киритиш режалаштирилди.

Шунингдек, депутат вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган сайёр қабулда қатнашиб, сайловчиларнинг мурожаатларини ўрганди. Қабулда хотин-қизларнинг уй-жой, субсидия, моддий ёрдам, кредит олиш, касбга ўқитиш каби 20 дан ортиқ мурожаатлар тингланди. Бир қатор мурожаатлар жойида ҳал этилиб, айримлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш