Халқ вакили сайловчилар ҳузурида

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шарофиддин Назаров Кўкдала туманида бўлиб, сайловчилар билан учрашди.

Туман ҳокимлиги мутасаддилари, маҳалла фаоллари, депутатлар ҳамда ташкилот, корхона раҳбарлари иштирокида ўтказилган учрашувларда фуқаролар томонидан кўтарилган кўплаб муаммолар жойида ҳал этилди. Баъзи ечилмаган, назоратга олинган мурожаатлар халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутатлари ҳамда туман Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими билан биргаликда уйма-уй бориб ўрганиб чиқилмоқда.

Сайловчилардан тушган барча мурожаатлар бўйича депутат томонидан тегишли чоралар белгилаб олинди.

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш