Партиянинг дастурий ғоя ва мақсадларини аҳоли ўртасида тарғиб қилиш, ташвиқот ишларини самарали олиб бориш садошларимиз сони кўпайишини таъминлаяпти.
Ўзбекистон ХДП Чирчик шаҳар кенгаши масъул ходими Е.Яньшина ва Чирчиқ шаҳар болалар шифохонаси бошланғич партия ташкилоти раҳбари Д.Саидумарова томонидан бу борадаги амалга оширилган ишларни фикримизга мисол сифатида келтириш мумкин. Тарғибот ишлари эса натижа беряпти. Хусусан, партия дастурида белгиланган мақсад, вазифалар ҳақида етарлича тасаввурга эга бўлган муассаса ходимларидан бир гуруҳи халқпарвар сиёсий куч сифатида ЎзХДПни танлашди.
Шифохона БПТда ўтказилган йиғилиш сўнгида аъзолик гувоҳномалари уларга тантанали тарзда топширилди.
Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши
Ахборот хизмати.