“Бандлик: ижтимоий ҳимоянинг муҳим кафолати”

 

Олтинкўл туманида “Бандлик: ижтимоий ҳимоянинг муҳим кафолати” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.

Унда партия туман кенгаши томонидан янги иш ўринлари яратиш, ишсизликни қисқартириш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Жумладан, “Сарой-1” ва “Сарой-2” маҳалла фуқаролар йиғинларида туман партия Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган иссиқхоналар фаолияти ўрганилди. Эътиборлиси, иссиқхоналар билан танишиш жараёнида ушбу иссиқхоналарга бандлиги таъминланмаган ёшлардан беш нафари ишга жойлаштирилди.

 

Ўзбекистон ХДП Анидижон вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш