Хотин-қизлар ҳуқуқларига бағишланди

 

Ўзбекистон ХДП Термиз туман кенгаши томонидан “Қорахон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Ишонч” сиҳатгоҳида “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси доирасида муассаса ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда туман партия кенгаши раиси Т.Зоиров йиғилиш иштирокчиларига хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш юртимизда давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олингани, опа-сингилларимизнинг ижтимоий ҳимояси масаласи партиямизнинг ҳам доимий эътибори турган масалалардан бири экани ҳақида маълумотлар берди. Бу борада партия томонидан олис ва чекка ҳудудларда яшовчи хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш, ҳуқуқ-манфаатларини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ушбу йўналишда жойларда партия ташаббуси билан қатор лойиҳалар амалга ошириляпти.

Тадбир давомида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилиниб, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, соғлом овқатланишнинг соғлиқни сақлашдаги аҳамияти тўғрисида ҳам тушунчалар берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш