Талабалар иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди

 

Гулистон давлат университетида ЎзХДП Сирдарё вилоят кенгаши ташаббуси билан “Ёшлар бизнинг келажагимиз” шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда вилоят партия ташкилоти Аёллар қаноти раҳбари, тарих фанлари номзоди, доцент Ў.Эрбўтаева, сектор мудирлари, ЎзХДП Янгиер шаҳар кенгаши масъул ходимлари ҳамда университет талабалари иштирок этди.

Давра суҳбатида партия фаолияти, мақсад ва вазифалари, бугунги кунда амалга ошираётган ишлари ҳақида маълумотлар берилди. Талаба ёшларнинг сиёсий билимларини оширишга қаратилган мазкур тадбир савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

Тадбир сўнгида ЎзХДПни танлаган 15 нафардан ортиқ талабага аъзолик гувоҳномалари, партиянинг эсдалик совғалари топширилди. Университетда янги БПТ ташкил этилиб, фаолиятини бошлади.

 

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилояти кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш