Жарроҳлик амалиёти учун 42 млн сўм маблағ тўлаб берилди

 

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманида яшовчи Қодиржон Солиев Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашига сурдо таржимонлик ўқув курси учун тўловни амалга оширишда ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилганди.

Мазкур мурожаат ЎзХДП Тошкент шаҳар ва туман кенгашлари депутатлари, хусусан, партия Чилонзор туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Донохон Маҳмудова ҳамда туман Кенгаши депутати Даврон Қулмуҳамедов томонидан кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди. Яъни, мурожаат қаноатлантирилиб, ўқув курси ҳисоб-рақамига 2 млн 400 минг сўм миқдоридаги маблағ ўтказиб берилди.

Бундан ташқари, партиямиздан сайланган депутат Даврон Қулмуҳамедов томонидан сайлов округида яшовчи, туғма юрак нуқсони ташхиси қўйилган вояга етмаган қизга жарроҳлик амалиёти учун 42 млн сўм маблағ тўлаб берилди.

Шунинг билан бирга, Чилонзор туманидан сайланган депутатларимиз томонидан ҳудуддаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги ва соғлигида муаммо бўлган фуқароларга дори-дармонлар сотиб олишда ҳомийлик ёрдами кўрсатилмоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш