“Болаларга беринг дунёни”

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан пойтахтимиздаги Мирзо Улуғбек номидаги истироҳат боғида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Болаларга беринг дунёни” шиори остидаги байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда ЎзХДП Марказий Кенгаши, Тошкент шаҳар кенгаши масъул ходимлари, депутатлар, партия фаоллари иштирок этди.

Байрам кечасига таклиф этилган шаҳримизда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг болажонларига қувноқ концерт дастуридан сўнг партиянинг эсдалик совғалари улашилди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш