Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан Қарши шаҳридаги гимнастика спорт саройида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Спорт маликалари” деб номланган спорт мусобақаси ташкил этилди. Унда 4 ёш тоифасидаги 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган 27 нафар спортчи қиз ўзаро беллашди.
Таъкидлаш жоиз, бадиий гимнастика нафис спорт турларидан бири бўлиб, бу унга бўлган қизиқиш йилдан-йилга ортмоқда. Айниқса, қизларимизни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг жисмоний соғлом ва руҳий камол топишларида бу спорт турининг ўрни катта.
Мусобақа сўнггида совринли ўринни қўлга киритган ёш спортчилар ва барча иштирокчилар вилоят партия Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Шунинг билан бирга, партия сафига қабул қилинган спорт саройи ходимларига аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Шаҳло Худойқулова,
Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши масъул ходими.