Болаларга қувонч улашиб...

 

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан жойларда болажонлар иштирокида байрамлар, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири ЎзХДП Бўстон туман кенгаши ташаббуси билан 22-мактабгача таълим ташкилотида “Болаларга беринг дунёни” шиори остида ўтказилди. Унда тарбияланувчилар ўртасида миллий спорт турлари бўйича мусобақалар, азалий урф-одатларимизни ифода этувчи қизиқарли ўйинлар ташкил этилди.

Тадбир сўнгида фаол иштирокчиларга партия туман Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш