Тиббий кўрик ва соғлом турмуш тарғиботи
“Соғлом аёл керак ҳаётда” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир Ўзбекистон ХДП Китоб туман кенгаши томонидан “Халқлар дўстлиги” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди.
Туман марказий поликлиникаси шифокорлари иштирокида ташкил этилган тиббий кўрикда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлардан 147 нафарининг саломатлиги назоратдан ўтказилди. Текширишда турли касалликлар аниқланган 8 нафар хотин-қизга даволаниш учун йўлланма берилди.
Тадбирда, шунингдек, соғлом турмуш тарзига амал қилишнинг аҳамияти кўргазмали чиқишлар орқали тарғиб қилинди.
Ўзбекистон ХДП Китоб туман кенгаши