Болажонлар учун байрам тадбири

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошлоқ туман кенгаши томонидан “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати байрам тадбири ташкил этилди.

Партия туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Турсунбой Солиев бошчилигидаги партиядошларимиз аввал хусусий болалар боғчаси тарбияланувчиларини байрам билан табрикладилар. Муассаса тарбияланувчилари томонидан ранг-баранг саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Шундан сўнг партия вакиллари 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган Исломжон Алижонов, Асадбек Ғофуров ҳамда Жасурбек Исроиловнинг хонадонларига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар, байрам билан табриклаб, партия туман Кенгашининг эсдалик совғаларини топширишди.

 

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш