Депутат болажонларни байрам билан табриклади

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Анвархон Темиров ташаббуси билан Косонсой туманидаги 45-сонли махсус мактаб интернатида “Болаларга беринг дунёни” шиори остида байрам дастури ташкил этилди.

Тадбирда Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров, парламент қуйи палатаси депутати Анвархон Темиров болажонларни байрам билан муборакбод этишди.

Вилоят инновацион маданият маркази қошида ташкил этилган “Шўх қизлар” намунали болалар рақс жамоаси томонидан тайёрланган концерт дастури тадбирга кўтаринкилик бахш этган бўлса, истеъдодли санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчани рақсга чорлади.

Таълим масканига жам бўлган болажонлар учун депутат томонидан байрам дастурхони ёзилиб, уларга байрам совғалари улашилди.

 

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш