«Ата макан» маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон ХДП Қораўзак туман кенгаши томонидан «Аёллар билан юзма-юз» лойиҳаси доирасида амалий тадбир ташкил этилди.
Унда туман партия кенгаши, ҳокимият ва хотин-қизлар қўмитаси масъул ходимлари иштирок этди.
Тадбир ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг ҳолидан хабар олиш, улар билан юзма-юз суҳбатлашиш, муаммоларини аниқлаш ҳамда уларнинг ечимини топиш, жойларда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, иш билан таъминланмаган аёлларни аниқлаш, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш ҳамда уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга кўмак бериш мақсадида ўтказилди.
Партия ходимлари ва мутасаддилар иштирокида бўлиб ўтган мулоқот жараёнида «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган хотин-қизларнинг муаммолари тингланди. Уларни қўллаб-қувватлаш ва амалий ёрдамлар кўрсатиш бўйича депутатлар ва партия ташкилоти томонидан вазифалар белгилаб олинди.
Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши
Ахборот хизмати.