Болалар доимо эътиборда

 

Бугун Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Ушбу сана муносабати билан жойларда болажонлар учун байрам тадбирлари ташкил этилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон ХДП Жиззах шаҳар кенгаши ва партия депутатлик гуруҳи ташаббуси билан вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир даволанишда бўлгани учун байрам тадбирларида иштирок эта олмаётган жажжи кичкинтойлар доимо ғамхўрлик ва эътиборда эканликларини ҳис этишлари билан бир қаторда уларга байрам қувончи улашилгани билан алоҳида аҳамият касб этади.

Вилоят болалар театри ижодий жамоасининг ранг-баранг чиқишлари кичкинтойларга олам-олам қувонч бағишлади. Шунингдек, кичкинтойларга ташкилотчилар томонидан байрам совғалари улашилди.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах шаҳар кенгаши

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш