Болалар қувончи – бахтдан нишона

 

Хонобод шаҳридаги сўлим “Афсона” дам олиш масканида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан шаҳар мактабгача таълим бўлими ҳамда давлат ва давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган нодавлат таълим ташкилотлари ходимлари ва тарбияланувчилари иштирокида “Болалар қувончи – бахтдан нишона” деб номланган байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган халқ депутатлари Хонобод шаҳар Кенгаши депутатлари Р.Каримова, Х.Асқарова хамда кенгаш фаоллари иштирок этиб, кичкинтойларни байрам билан табриклашди.

Мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари томонидан намойиш этилган саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар барчага кўтаринкилик бахш этди.

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш