Янги Ўзбекистонни фуқаролик жамияти институтларининг аҳамияти юқори жамият сифатида тасаввур қиламан, тўғриси. Келгуси 5 йиллик учун белгиланган устуворликларни ўз ичига олган Тараққиёт стратегиясида бу масалага алоҳида эътибор қаратилган. Албатта, бу муҳим бўлиб, кўплаб масалаларни самарали ҳал этиш вазифасини бажаради.
Таклиф. Конституциямизга маҳалла институти тўғрисида алоҳида боб киритиш керак, деб ўйлайман. Бу орқали маҳалланинг ҳаётимиздаги, жамиятдаги нуфузи янада ошади.
Яна бир таклифим. Маҳаллий Кенгаш депутатларининг ваколатларини Конституцияда кенгроқ белгилаб бериш керак. Агар маҳаллий Кенгаш депутатининг мақомини оширмасак, унинг обрўйини ривожланган дунё амалиётидан келиб чиқиб, жойига қўймасак, қуйи тизимда оқсашлар кузатилаверади, менимча. Халқ депутатлари халқ вакиллари эканини маҳаллий ижро органлари ҳам сезиб туриши, тан олиши муҳим.
Мавжуда ҲАСАНОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси.
«Ўзбекистон овози», 1.06.2022, №22