Ваколатлар масаласи
Конституцияга киритиладиган ўзгариш инсон, халқ манфаатига хизмат қилиши кераклигини ҳаммамиз тушуниб турибмиз. Бунинг муҳим шартларидан бири эса ижро органи раҳбарлари бир вақтнинг ўзида вакиллик органи раҳбари бўла олмаслигини мустаҳкамлаб қўйишдан иборат. Қачонки, ижро ҳокимияти вакиллик органидан алоҳида бўлса, шунда камчиликларни илдизи билан бартараф этиш, ишга танқидий назар билан қараш ва шу орқали ривожланиш, аҳолини рози қилишда кўпроқ натижаларга эришилади, деб ўйлайман.
Шерали МАМАДЕЦОЕВ,
Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси.
«Ўзбекистон овози», 1.06.2022, №22