“Аёллар билан юзма-юз”

 

ЎзХДП Сурхондарё вилоят ҳамда Термиз шаҳар кенгашлари ҳамкорликда Термиз Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида “Қиз бола бўлғуси она, оила бекаси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Бувижонлар мактаби раҳбари ўринбосари, партия фаоли, шоира С.Юсупова, “Хурайда” журнали бош муҳаррири Н.Эргашов, вилоят партия Кенгаши сектор мудири Ф.Болтаева, Термиз шаҳар Кенгаши раиси Н.Нормирова, вилоят болалар кутубхонаси раҳбари ўринбосари М.Маматқулова, ҳамда шоира, партия фаоли М.Улуғбердиева ҳамда техникум талаба ёшлари ва устозлари иштирок этди.

Давра суҳбатида сўзга чиққанлар хотин-қизлар ва ёшлар ижтимоий ҳимоясига оид қабул қилинган қонун ва қарорлар юртимиз хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётганини, мазкур соҳа давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланганини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Тадбир давомида бўлажак оила бекаси бўладиган ёшларга миллий анъана ва қадриятларимиз, урф-одатларимиз, оилавий муносабатлар каби мавзуларда тушунчалар берилди.

Тадбир сўнгида бир гуруҳ талаба ёшлар партия сафига қабул қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш