Ўзбекистон Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни ўрганиш ҳеч қачон ҳозиргидек кенг қамровда ташкил этилмаган. Фуқаролар ёши, касби, ҳунари, қизиқишлари, ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан қатъи назар, ўзлари истаган воситалар орқали таклиф, фикр йўллаш имкониятига эга бўлди. Конституциявий комиссия барча таклифлар кўриб чиқилишини маълум қилди.
Ўтган ҳафтада «Менинг Конституциям» онлайн платформаси ишга туширилди. Мазкур порталда Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича фуқаролар ўз таклифларини билидириш имконига эга. Шу билан бирга, Конституциявий комиссия фаолиятига оид ўзгаришлар, янгиликлар ва таклифлар эълон қилиб борилмоқда.
Ҳамюртларимизга қулайлик яратиш мақсадида онлайн платформа билан бирга маҳаллалар, халқ депутатлари Кенгашлари, 1341 call-маркази, почта ва электрон почтадан ҳам таклифлар қабул қилинади. Ундан ҳам қулайи шундаки, телеграм ижтимоий тармоғида махсус @meningkonstitutsiyam_bot ташкил этилди.
Конституция бу жамият, давлат шаклланишида, унинг бошқарувида ҳамда тақдирида энг муҳим ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, унинг ўзгариши бутун халқ манфаатига дахлдор масала ҳисобланади. Демак, жараёнда фаол бўлиш, таклиф ва фикрлар билдириш фуқаролик бурчи саналади.
Халқ демократик партияси конституциявий ислоҳотлар ўтказиш ҳақидаги ташаббусни қўллаб-қувватлади, шу билан бирга, ўз сиёсий мақсадлари, дастурий вазифаларидан келиб чиқиб, таклифларини беришини маълум қилди. Шу кунларда қуйи тизимдан, партиянинг фаоллари, депутатлик бирлашмаларидан таклиф ва мулоҳазаларни олиш жараёни бошланди. Илк таклифлар келиб тушмоқда.
Коррупцияга қарши кураш Бош қомусимиздан бошланиши керак
Дилбар МАМАЖОНОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси.
Маҳалла ҳақида боб
Мавжуда ҲАСАНОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси.
Ваколатлар масаласи
Шерали МАМАДЕЦОЕВ,
Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси.
«Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат»
Олим РАВШАНОВ,
Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши раиси.
«Инсон қадри учун»
Аброр ҚУРБОНОВ,
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши бошқарма бошлиғи.
«Ўзбекистон овози» мухбири
Зилола УБАЙДУЛЛАЕВА
ёзиб олди.
«Ўзбекистон овози», 1.06.2022, №22