Фидойилик, ташаббускорлик фаолиятимиз мезонига айлансин

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Уйчи туман кенгашининг IV пленуми бўлиб ўтди. Унда ЎзХДП Наманган вилоят кенгаши раисининг ўринбосари Мўътабар Қозиева,туман партия Кенгаши масъул ходимлари, партиядан сайланган депутатлар, партия фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Пленумда партия Уйчи туман кенгаши ижроия қўмитасининг 2021 йилдаги фаолияти, 2022 йил учун ҳамда ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган вазифаларни белгилаш масалалари кўриб чиқилди.

Таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан, амалга ошириб келинаётган ислоҳотларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги аҳолининг айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг манфаатларини тўла маънода ифодалайди. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида сиёсий партиялар, парламент ва маҳаллий Кенгашларнинг халқимиз олдидаги масъулиятини кучайтириш бўйича муҳим ташаббус ва ғоялар илгари сурилган. Уларни амалга ошириш учун барча даражадаги депутатлик гуруҳи аъзолари ва БПТ аъзоларидан қатъият ҳамда жавобгарлик талаб этилиши таъкидланди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан музокарага чиққан халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Раънохон Назарова, Акмалжон Исмоилов, партия фаоли, туман нуронийлар кенгаши раиси Тоҳиржон Исматиллаев, Моҳира Холмирзаева маърузалардан келиб чиқиб, ўз таклиф ва тавсияларини билдириб ўтдилар.

Пленум якунида партия фаолларига туман партия кенгашининг эсдалик совғалари ва Фахрий ёрлиқлари топширилди.


 

Ғанишер ЖЎРАЕВ,

Ўзбекистон ХДП Уйчи туман кенгаши раиси.

 

 

 

Теглар

Пленум Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш