«Найманкул»лик хотин-қизлар билан учрашув

 

Партия ташаббуси билан жойларда ўтказиб келинаётган «Аёллар билан юзма-юз» лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир Ўзбекистон ХДП Тахиатош туман кенгаши томонидан «Найманкул» овул фуқаролар йиғинида ташкил этилди.

Тадбир қишлоқ хотин-қизлари ўртасида мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, уларнинг таълим олишлари, касб-ҳунар ўрганишлари ҳам тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун яратилган шароит ва имкониятларни тарғиб қилиш, фаоллигини ошириш мақсадида ўтказилди.

Шунинг билан бирга, тадбир давомида туман партия ташкилоти ва ходимлари ва мутасадди ташкилотларнинг масъуллари «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганди. Давра суҳбати иштирокчилари томонидан кўтарилган муаммолар ва таклифлар бўйича депутатлик назорати ўрнатилди ва партия депутатлик гуруҳи томонидан мурожаатларни ҳал этиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

 

Ўзбекистон ХДП Тахиатош туман кенгаши

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш