Муаммолар ўрганилди
Муборак туманидаги Амир Темур номли маҳалла фуқаролар йиғинидаги 17-мактабгача таълим муассасасида хотин-қизлар билан учрашув ўтказилди. Ўзбекистон ХДП Муборак туман кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган давра суҳбатида ҳудуддаги муаммолар, болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш, бандликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир якунида муассаса ходимларидан бир гуруҳи ЎзХДП сафига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Шунингдек, тумани Ижтимоий реабилитация марказида туман яраштириш комиссия аъзолари томонидан ўтказилган йиғилишда оилавий ажрим масаласи кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.
Ўзбекистон ХДП Муборак туман кенгаши