Хотин-қизлар учун сайёр қабул ўтказилди

 

Мамлакатимизда хотин-қизларга ғамхўрлик қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уларнинг жамият ҳаётининг барча соҳасида қобилият, иқтидорларини намоён этиши учун кенг имкониятлар яратилгани, ҳунармандчилик ва тадбиркорликга ўргатилаётгани, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга доимий эътибор қаратилаётгани, “Aёллар дафтари” жорий этилгани, олий ўқув юртларида таълим олаётган қизларнинг контракт тўловларини тўлаб бериш йўлга қўйилгани фикримизнинг исботидир.

Партия ташаббуси билан “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида Когон туманининг Ниёз ҳожи маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган кўп тармоқли марказий поликлиникада ўтказилган сайёр қабулда ушбулар ҳақида фикр-мулоҳазалар юритилди. Тадбир доирасида ташкил этилган тиббий кўрикда эса хотин-қизларнинг саломатлиги кўрикдан ўтказилди. Мутахассислар томонидан ўтказилган текширувларда “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган 65 нафар хотин-қизлардан 5 нафарида турли касалликлар аниқланиб, шифокорлар томонидан керакли тавсиялар берилди.

Шунингдек, лойиҳа доирасида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида туман бандлик бўлими билан ҳамкорликда халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати Зулфия Туйеванинг сайёр қабули ташкил этилди. Қабул давомида аёлларни қийнаб келаётган муаммолар жойида ҳал этилди. Жумладан, бир йилдан бери ишсиз юрган Ситора Ниёзова “Ишга марҳамат” мономарказида ўқиш ва касб-ҳунарга эга бўлганидан кейин тикувчилик йўналишида иш билан таъминланиш имконига эга бўлди. Бошқа мурожаатлар бўйича депутатлик сўрови юбориш ва ижросини назоартга олиш белгилаб олинди.

 

Шоҳиста Набиева,

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши масъул ходими.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш