Партия ташаббуси!

 

Маълумки, Ўзбекистон Халқ Демократик партиясининг Сайловолди дастурида Ўзбекистон Халқ-демократик партияси меҳнатга лаёқатли фуқароларни ижтимоий нафақалардан юқорироқ меҳнат ҳақи тўланадиган барқарор иш ўринлари билан таъминлаш, аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоя қилишнинг асосий йўналиши бўлиши керак, деб белгиланган. Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан имзоланган чора тадбирлар дастури ижросига бағишланган Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитиш: мавжуд муаммолар, ҳамда уларнинг ечимимавзусига бағишланган "Ишга марҳамат" мономарказининг мажлислар залида йиғилиш ўтказилди. Унда Ўзбекистон Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.А.Варисова, ХДП Марказий Кенгаши Бошқарма бошлиғи Боймурат Юсупов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Ойбарчин Абдуллаева, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани "Ишга марҳамат" мономарказининг раҳбари Маъруфжон Содиқов ва масъул ходимлар, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, маҳаллий кенгаш партия ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда ХДП Марказий Кенгаши Бошқарма бошлиғи Боймурат Юсупов аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва самарадорлигини оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларининг шахсий маъсулияти оширилганини таъкидлаб, бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Президентимизнинг бир қатор Фармон ва Қарорлари қабул қилини ва бу орқали аҳолининг бандлик соҳасидаги мавжуд муаммолари ва уларнинг ечими юзасидан аниқ механизм яратилганини тушунтириб берди.

Шунингдек, “Ижтимоий реестр”да “темир дафтар”даги барча маълумотлар қамраб олиниб, эҳтиёжманд оилаларга 30 дан зиёд ижтимоий хизматлар электрон шаклда кўрсатилиши айтиб ўтилди. Жорий йил аҳолининг минимал истеъмол харажатлари миқдори эълон қилинади. “Темир дафтар”га киритилган ҳар бир фуқарони камбағалликдан чиқариш бўйича “мотивация, кўникма ва молиявий кўмак” тамойили асосида янги механизм жорий этилиши таъкидланди.

Касб-ҳунарга ўқитилган ҳар бир шахс учун ўқув марказларига 1 миллион сўмгача субсидия берилиб, бунинг учун бюджетдан 100 миллиард сўм ажратилади. Ўқув курсларини тамомлаб, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган фуқароларга асбоб-ускуна харид қилиш учун 7 миллион сўмгача субсидиялар берилиши айтилди.

Йиғилишда ушбу йўналишда иштирокчилар томонидан амалга оширилаётган ва режалаштирилаётган ишлари хусусида фикрлар алмашилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш