Жойларда чуқурлаштирилган тиббий кўрик
Халқ демократик партиясидан халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгаши депутати Ф.И.Юлдашева Президентимизнинг Фармон ва Қарорлари, партиянинг Сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифаларни, муҳим топшириқлар ижросини жойларда таъминлаш мақсадида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва "Инсон қадри учун" шиори остида туман тиббиёт бирлашмасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Бир қатор КВП ва ОШП ларда аҳоли орасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
Кўрикда Республика ҳамда вилоят муассасаларидан тор доирадаги мутахассислар жалб этилиб, аҳолининг соғлиғини сақлашда профилактика, беморларни соғломлаштиришда қатор ижобий амалий ишлар олиб борилди.