Тиббий кўриклар тиббий маданиятни оширишга хисса қўшади

 

Ўзбекистон ХДП Қўрғонтепа туман кенгаши ташаббуси билан "Соғлом аёл керак хаётга"лойиҳаси асосида Қўрғонтепа туманининг 59-Қишлоқ оилавий поликлиникасида (ҚОП) бепул тиббий кўрик ўтказилди.

7 та МФЙ даги жами 903 нафар фуқарога 15 йўналишдаги шифокорлар малакали тиббий хизмат кўрсатди. 60 нафар беморга 34 хил дори-дармонлар бепул етказиб берилди. Беморларнинг 5 нафари вилоят шифохоналарида даволаниши учун ордер билан таъминланди. 60 нафар бемор 59-ҚОП да амбулатор даволанишга жалб этилди.

Бу каби тиббий кўрикларнинг ташкил этиб турилиши аҳолининг тиббий маданиятини оширишга хисса қўшади.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш