Конституцияга ўзгартиришлар киритиш борасида таклифлар олинди

 

Мирзачўл туманидаги Ғалаба ва Боғбон маҳалла фуқаролар йиғинида "Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда хотин-қизлар иштирокини таъминлаш" мавзусида хотин-қизлар иштирокида тадбир ташкил этилди.

Хотин-қизлар ва эркаклар давлат томонидан кафолатланган тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эга. Аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида барча шароитлар яратилган.

Жумладан, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли экани Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддасида белгилаб қўйилган. Бу модда жамият ҳаётининг барча соҳаларида аёлларнинг иштирокини кенгайтиришни ва ҳақ-ҳуқуларни таъминлайди. Тадбирда хотин-қизларнинг қонунда белгилаб қўйилган ҳуқуқлари, уларда учраётган муаммолар депутатлар томонидан ўрганилди ва Конституцияга ўзгартиришлар киритиш борасида таклифлари олинди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш