Конституциявий ислоҳотларга ёшлар жалб қилинмоқда

 

Бугун Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши томонидан “Депутат ва ёшлар” лойиҳаси доирасида "Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгашидаги Конституцияга қўшимча ва ўзгартириш киритиш учун масъул ишчи гуруҳи аъзолари ва халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутатлари Омонулла Муталов, Донохон Махмудовалар иштирокида ўтган давра суҳбатида Тошкент давлат Шарқшунослик университети талабалари, ёшларга мавзу юзасидан кенг қамровли тушунчалар берилди. Ёшлар сиёсий жараёнларда фаол бўлишга, юрт тақдири ва келажагини ҳал қилишда ҳисса қўшишга чақирилди.

Тадбир сўнгида ёшларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Фахрий Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш