Аёлларга маълумот, маслаҳат ва тавсиялар берилди

 

Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги “Полахон”, “Юлғунзор” маҳалла фуқаролар йиғинида “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси доирасида хотин-қизлар ва болалар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Воҳиджон Ахмедов ташаббуси билан ўтказилган тиббий кўрикда ЎзХДП вилоят кенгаши маъсул ходимлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, ташкилот ва муассасаларнинг мутасаддилари назоратида, ушбу маҳаллада яшовчи, “Аёллар дафтари”га киритилган, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган ҳамда кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар иштирок этди.

Лойиҳа доирасида хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, пенсионерлар ва болаларнинг даволанишлари учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида давлат дастурларида белгиланган вазифалар тушунтирилди. Шунингдек, аёлларда кўп учрайдиган касалликлар ва уларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш борасида маълумот, маслаҳат ва тавсиялар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш