Келажак сари Ўзбекистон Халқ демократик партияси билан бирга қадам ташланг!

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга мамлакатимизнинг барча ҳудудларида пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Жойларда сайловчиларни сиёсий партияларнинг Сайловолди дастурлари билан таништириш ишлари, депутатликка номзодларнинг сайловолди учрашувлари қизғин давом этаяпти.

Бугун Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Маданият марказига одамлар сиғмай кетди. Бу ерда 53-Янгиқўрғон сайлов округидан кўрсатилган номзод Улуғбек Иноятов сайловчилар билан учрашди.

Номзоднинг ишончли вакили унинг таржимаи ҳоли, ҳаётий қарашлари ва инсоний фазилатлари ҳақида батафсил маълумот берди. Депутатликка номзод партия дастури асосида амалга оширмоқчи бўлган ишларини аниқ мисоллар асосида гапириб берди.

Йиғилишда шунингдек, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашлари депутатлигига ЎзХДПдан кўрсатилган номзодлар ҳам халқ вакиллари билан учрашишди.

Учрашувни Янгиқўрғон туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов очиб берди. Депутатликка номзодлар, партия фаоллари ЎзХДП илгари сураётган ғоя ва мақсадларнинг аҳамиятига тўхталиб ўтишди.

Учрашувда сайловчилар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, бу борада илгари сурилаётган таклифларнинг аҳамияти тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Фикр алмашувлар чоғида сайловчилар Халқ демократик партияси ғоялари ҳаётий ва эзгу ғоялар эканини таъкидлашди. Муҳими, баҳс-мунозараларга бой бўлган учрашувдан ҳар икки томоннинг ҳам кўнгли тўлди.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда. Бизнинг номзодлар билан яқиндан танишинг ва улар учун овоз беринг!

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш