Тиббий ёрдам кафолатланган миқдорда бепул бўлиши керак

 

Очиқ мулоқотда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар бардавом бўлиши, ҳар бир инсоннинг малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқларини кафолатлаш учун Бош қомусимизга соғлиқни сақлаш билан боғлиқ айрим ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш мақсадга мувофиқ бўлиши таъкидланди. Бевосита соҳа ходимлари фикр ва таклифларини билдирди.

Аввало, Конституциямизда “ижтимоий давлат” ғоясини акс эттириш юзасидан шу вақтгача билдирилган таклиф қўллаб-қувватланиши, ижтимоий давлатда соғлиқни сақлаш соҳасига алоҳида эътибор қаратилиши айтилди.

Маълумки, Конституциямизнинг 40-моддасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари малакали тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Давра суҳбатида мана шу устувор ҳуқуқнинг кафолатини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси фуқароларига давлат томонидан кафолатланган ҳажмда бепул тиббий ёрдам кўрсатилиши ҳақидаги меъёрни қўшимча сифатида киритиш таклифи билдирилди.

Шунингдек, давлат соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари ва хусусий тиббиёт муассасаларида пулли тиббий ёрдам қонун асосида белгиланган тартибда амалга оширилишини белгилаш ҳақида ҳам таклифлар илгари сурилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш